Африка Миллатлар Кубогини қўлга киритган Сенегал терма жамоаси аъзоларига уй ва катта миқдорда пул берилди
Сенегал Президенти Африка Миллатлар Кубогида қўлга киритилган ғалаба муносабати билан миллий терма жамоа футболчиларининг ҳар бирига Дакар соҳилбўйи ҳудудидан 1500 м² майдонга эга ер участкалари ажратди ва 115 минг евро миқдорида пул мукофотларини топширди.
Давлат раҳбари ўз нутқида жамоанинг зафарини юқори баҳолаб, шундай деди:
«Сизлар юксак масъулият ва ҳурмат намунасини кўрсатган ҳолда ғалаба қозондингиз ҳамда кимнинг шарафини ҳимоя қилаётганингизни бир лаҳза бўлса-да унутмадингиз».
Таъкидлаш жоизки, мазкур имтиёзли ер участкалари ва пул мукофотлари нафақат футболчиларга, балки Сенегал футбол федерацияси вакиллари ҳамда мамлакат Спорт вазирлиги ходимларига ҳам тақдим этилди.
