Мен барибир гапимда тураман!..

Мен барибир гапимда тураман!..

Барибир ҳамма нарсани чегараси бўлиши керак. Ўша чегара бузилдими, у ёғи яхшилик олиб келмайди. У хоҳ Ҳусановни мақтаниш бўлсин, ҳох бошқа бировни. Гвардиолага журналист Ҳусанов тўғрисида савол берди. Гарчи у «тўлиб» турган бўлсада, одоб юзасидан Абдуқодирни мақтади. Энди Ҳамма ОАВ ходимлари унинг шу сўзларини ёзиб олиб тарқатиш билан оввора. Мана Пеп, нима деган.
«ОАВни очиб ўқиб кўринг, ҳамма Хусановни мақтаяпти. Улар албатта ҳақ, у энг зўрларидан! Бизда унга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ. Охирги ўйинда ўзини ажойиб кўрсатди, аввалгиларда ҳам худди шундай. Биз жуда мамнунмиз.
У “Арсенал”дан кейин бир ой ўйнамаган, лекин сиз уни машғулотларда, кийиниш хонасида қандай тутганини тасаввур ҳам қила олмайсиз, Хусановни айнан шундай жиҳатлари яхши эканини белгилайди. Мен ишонаманки, уни Ўзбекистонда ота-онаси жуда яхши тарбиялаган.
У аввал Францияда бир неча ой ўтказди, кейин эса тўсатдан “Сити”га, Премьер-лигага келиб қолди, бу лигага дарҳол мослашиш ҳеч ким учун осон эмас. Лекин у қулоқ солди, ўрганди, меҳнат қилди. Албатта, унинг жисмоний ҳолати ҳам ўта юқори даражада.
“Манчестер Сити” узоқ йиллар учун топ даражадаги марказий ҳимоячига эга. У кимга айланади? Бу фақат ўзига боғлиқ…»
Пеп Гвардиола
Лекин бу яхши эмас. Чунки «Ман Сити»  кетма-кет омадсиликлардга дуч келаяпди. Аввал уни омадсиликлар гирдобидан чиқариш керак. Ана ундан кейин маълум бир ўйинчиларни бирозгина мақтаб қўйса бўлади. Ҳусанов тўғрисидаа ҳозирча жим турганимиз маъқул, ҳаттоки қанчалик уни яхши кўрмайлик. Орадан яна камида уч-тўрт йил ўтсин. Ана ундан кейин Абдуқодирни «эти» бутунлай қотгач, қанча мақтасак ярашиб кетаверади.
Дўстларингизга ҳам юборинг: