Ғазо бўйича «Тинчлик кенгаши» низоми Трамп ва маросим иштирокчилари томонидан имзоланди. Ўзбекистон расман Тинчлик кенгашига аъзо бўлди (Видео)

Ғазо бўйича «Тинчлик кенгаши» низоми Трамп ва маросим иштирокчилари томонидан имзоланди. Ўзбекистон расман Тинчлик кенгашига аъзо бўлди (Видео)

Ғазо бўйича «Тинчлик кенгаши» низоми Трамп ва маросим иштирокчилари томонидан имзоланди. Ушбу янги халқаро тузилма Трамп ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, амалда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига муқобил сифатида қаралмоқда.

Оқ уйнинг таъкидланишича, кенгаш расман ҳалқаро ташкилот мақомини олди.
Имзолаш маросими Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида ўтказилди. Тадбирда Яқин Шарқ ва Жанубий Америка давлатлари вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

CNN таъкидлашича, маросимда Трамп билан бирга саҳнага 20 га яқин давлат вакиллари чиққан, АҚШнинг анъанавий ғарбий Европа иттифоқчиларидан эса ҳеч бири қатнашмаган.

Маросимда сўзга чиққан Дональд Трампнинг айтишича, Тинчлик кенгаши кўплаб халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: