Қирғизистондан Ўзбекистонга 1,3 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дорини олиб кираётган шахс ушланди
БП департаменти маълум қилишича, Фарғонадаги божхона постида текширилган фуқародан 9 542 дона “Zardex” дориси топилган.
Аниқлик киритилишича, у муқаддам айнан наркотик моддалар билан боғлиқ жиноят учун судланган.
Дорилар ашёвий далил сифатида олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
