Тезкор! «Жиззах довони» автомобиль ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Самарқанддан Тошкентга ёки Тошкентдан Самарқандга йўлга чиқаётганлар учун муҳим хабар
Ноқулай об-ҳаво сабабли халқаро аҳамиятга эга М-39 автомобиль йўлининг Жиззах довони қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Самарқанд–Тошкент ва Тошкент–Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга Жиззах шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.
Ҳолат бартараф этилгандан сўнг ҳаракат қайта тикланиши маълум қилинди.
