Вэнс: Россия–Украина можаросини тинч йўл билан ҳал этишда прогресс бор
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс 2026 йил 23–24 январь кунлари БААда Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар бўлиши ҳақида журналистларнинг саволига жавоб берди.
Унинг айтишича, Дональд Трамп маъмурияти Россия–Украина можаросини тинч йўл билан ҳал этишда муҳим қадамларга эришди. Вэнснинг фикрига кўра, томонлар тўғридан-тўғри суҳбат қилишни бошлагани — прогресс рамзи.
