Булар қачон тўяди? Фарғонада мансабдор 50 минг доллар пора олаётганда ушланди
Фарғонада мансабдор 50 минг доллар пора олаётганда ушланди.
Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси кам таъминланган ва ишсиз ёшлар учун ажратилган ер майдонининг бир қисмини сотишда қўлга олинди.
Боғдод туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс маҳаллий тадбиркорга мансабдор танишлари орқали ер майдонини уй-жой қуриш учун олиб беришни ваъда қилган. У 29 гектар ер майдонидан 5 гектар қисмини тоифасини ўзгартириш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида ушбу шахс олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида, шунингдек, унинг мансабдор таниши — вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси ҳам ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда.
