Эй-й, Холанд дўстим сенга нима бўлди?! Наҳотки!..

Эй-й, Холанд дўстим сенга нима бўлди?! Наҳотки!..

Англия Премьер-лигасининг шанба куни бўлиб ўтадиган “Вулверхэмптон”га қарши баҳс учун “Манчестер Сити”нинг асосий таркиби эълон қилинди. Энг катта кутилмаган воқеа — жамоа етакчиси Эрлинг Холанднинг асосий таркибда йўқлиги бўлди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ тўпурарлари баҳсида етакчи бўлиб турган футболчини (22 ўйинда 20 гол) мазкур учрашувни захира ўриндиғидан қолдиришгага қарор қилди.

Маълумот учун, “Манчестер Сити”нинг АПЛдаги ғалабасиз серияси тўрт учрашувга етиб қолган. Холанднинг ўзи эса сўнгги саккизта расмий ўйинда, барча мусобақаларни ҳисобга олганда, атиги битта гол уришга муваффақ бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: