Истанбулда ўзбек аёлини бошини узиб, ахлатхонага ташлаб кетган қотиллар топилди

Истанбулда ўзбек аёлини бошини узиб, ахлатхонага ташлаб кетган қотиллар топилди

Шишли шаҳридаги ахлат контейнеридан топилган бошсиз аёл жасади Ўзбекистон фуқароси 37 ёшли Дурдона Ҳакимовага тегишли экани аниқланди.

Аниқланишича, қотиллик Ҳакимованинг ўзбекистонлик йигити (севгилиси) Дилшод Ахрол ўғли Турдимуротов томонидан содир этилган бўлиб, жиноятни содир этишда унинг дўсти Ғофуржон Акмалхонович Камолхўджаев ёрдам берган. Туркияда ўзбекистонлик аёл боши узилган ҳолда чиқиндихонадан топилди

Жасад кеча маҳаллий вақт билан 19:40да топилган ва ярим куннинг ичида унинг шахсига аниқлик киритилиб, қотиллар ҳам ушланган. Ахлат контейнеридан топилган бошсиз аёл жасади Ўзбекистон фуқароси 37 ёшли Дурдона Ҳакимовага тегишли экани аниқланган.

Дилшод Турдимуротов аёл билан ўша куни авалига у билан жинсий алоқа қилиб, кейин уни ўлдирганини айтган.

Иккала шахс ҳам Грузияга қочишга уринган вақтда қўлга олинди.

Гумонланувчилар Туркияда қурилиш ишчиси.

Дўстларингизга ҳам юборинг: