Пеп Гвардиола: «Энди гапирсам бўлади!»
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида “Вулверхэмптон”га қарши ўйинда Эрлинг Холандни асосий таркибга қўшмаслик қарорига изоҳ берди.
Норвегиялик ҳужумчи сўнгги пайтлардаги мураккаб серия фонида захира ўриндиғида қолдирилди — у охирги саккизта ўйинда атиги битта гол урган.
Аввалроқ Гвардиола Холанд ҳам жисмоний, ҳам руҳан чарчаганини таъкидлаган эди. Мавсумнинг муҳим қисми олдидан ва зич ўйинлар тақвими шароитида мураббийлар штаби унга қисқа танаффус беришга қарор қилди.
«Бизда ўйинлар жуда кўп. Мен уни одамдай дам олишини истадим, — деди Гвардиола. — Биз доим шундай қиламиз. Қачонки, футболчи ҳар томонлама ўйинга тайёр бўлсагина уни таркибга қўшамиз. Ҳоландни эса бутун мавсум давомида тинка-мадори қуриб кетган эди«.
