Рустам Турсунов ҳам қамоққа олингани маълум қилинди
У ҳам худди ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев билан битта иш доирасида терговга жалб қилинган.
Ҳозирча расмий идоралар ушбу собиқ мансабдорларга қарши очилган жиноят иши ҳақида расмий маълумот бермади.
Рустам Турсунов 2017–2018 йилларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, 2018 йилдан Навоий вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият юритган. 2021 йил феврал ойидан Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи сифатида иш бошлаган, 2025 йил ноябр ойи бошида, Бекмурод Абдуллаев билан бир кунда президент фармойиши билан лавозимидан озод этилганди.
