Токио пандалар билан хайрлашмоқда

Токио пандалар билан хайрлашмоқда

Уэно ҳайвонот боғига минглаб одамлар мамлакатда қолган сўнгги пандалар — Сяо-Сяо ва Лей-Лей билан хайрлашиш учун ташриф буюряпти. Эгизак пандалар 27 январь куни Хитойга қайтарилади.

Пандаларни кўриш учун махсус лотерея ўтказилган бўлиб, сўнгги кунларда уларни кунига 4,8 минг нафаргача одам томоша қилган. Кўплаб ташриф буюрувчилар пандаларни кўра олмаган бўлса-да, ҳайвонот боғига хайрлашув муҳитини ҳис қилиш учун келган.

Сяо-Сяо ва Лей-Лей 2021 йилда туғилган бўлиб, Уэно боғида туғилган илк панда эгизаклари ҳисобланади. Уларнинг кетишидан сўнг Япония 1972 йилдан бери илк бор ўз ҳайвонот боғларида пандаларсиз қолади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: