Агар шуларни ҳаммасини сотсам, пулдан кўрпа қиламан!..
Мана шундай кўк норихаёлга борган андижонлик чучварани хом санаганлигини тушунди. Ё тушунмадими? Тушунди, тушунмай қаёққа борарди!..
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида наркотик жиноятларга қарши курашиш доирасида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида 1950 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро ўз яшаш хонадонида келгусида сотиш мақсадида йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди.
Ўтказилган текширув жараёнида мазкур манзилдан жами 20 килограмм 400 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди.
Айни ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
