Амалдорни ўлиб кетишига бир баҳия қолди!..
Маълум қилинишича,Филиппинда номаълум шахслар томонидан ташкил этилган пистирма чоғида амалдор ҳаракатланаётган автомашина ўққа тутилган. Бироқ махсус ҳимояга эга броняланган транспорт воситаси зарбаларни бартараф этган ва амалдор жароҳат олмасдан қочишга улгурган.
Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суиқасдни уюштирган шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.
