Бернарду Силва «Барселона»га ўтмоқчи, аммо…
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини «Барселона»да давом эттириш истагида.
Португалиялик футболчининг инглиз клуби билан шартномаси якунига етмоқда. У Саудия Арабистонидан келаётган манфаатли таклифларга қарамай, юқори даражада қолишни истамоқда. «Diario Sport» нашрининг хабарига кўра, Силва ўз агенти Жорже Мендеш орқали «кўк-анорранглилар»га ўтишга тайёр эканлигини маълум қилган.
Бернарду анчадан бери каталонияликлар қизиқишлар доирасида бўлиб келган. Аввалроқ «Барса» уни сотиб олишга яқин келган, бироқ аввал Рафинья трансфери устувор деб ҳисобланган, кейинчалик эса маошлар лимити сабабли келишув амалга ошмай қолган эди.
Ҳозирда «Барселона» раҳбарияти ушбу трансфер борасида бир қарорга кела олмаяпти. Клубдаги манбаларнинг таъкидлашича, янги лойиҳа доирасида марказий чизиқни кучайтириш режалаштирилмаган: асосий урғу ўз тарбияланувчиларига қаратилмоқда. Мавжуд маблағлар ҳужум чизиғи ёки марказий ҳимоячи учун сарфланиши мумкин.
Бернардуга бошқа клублардан ҳам таклифлар бор. Хусусан, «Ювентус» ва «Бенфика» футболчига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ португалиялик юлдуз АПЛдаги фаолияти якунланди деб ҳисобламоқда ва Барселона шаҳрига кўчиб ўтишни истайди. Чунки бу ерда унинг яқинлари истиқомат қилади.
Якуний қарор эса «Барселона»нинг келгуси режаларига боғлиқ бўлиб турибди.
