Бугун Тошкентда бир нечта автомобиллар иштирокида дахшатли авария содир бўлибди (Видеофакт)
24 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Nexia-2, Nexia-3 ҳамда BYD машиналари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 21:45 да туманнинг Нурафшон кўчасида ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини кескин ўнгга буриши оқибатида, шу йўналишда йўл четида тўхтаб турган BYD русумли автоуловга бориб урилган ҳамда яна бошқа фуқаро бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли машинаси билан ҳам тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-2 русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
