Чипслар, сериаллар ва соат 10 гача ухлаш: 101 ёшли хитой аёли узоқ умр сирини айтди

Чипслар, сериаллар ва соат 10 гача ухлаш: 101 ёшли хитой аёли узоқ умр сирини айтди

 

 

Кекса аёл Цзян Юэцин кечгача сериаллар кўради, эрталаб соат 10 гача ухлайди, тўшакда ётган ҳолда чипс, ёнғоқ ва бошқа снэкларни истеъмол қилади. У ҳаётни қатъий жадвал асосида яшамайди.

 

Натижада эса, у ўзини жуда ҳам яхши ҳис қилади, уй ишлари ва овқат тайёрлашга ҳам кучи етади. Унинг 7 нафар фарзанди бор ва кампирнинг барча тишлари жойида.

 

Юэциннинг айтишича, узоқ умрнинг асосий сири — ҳаётдан хавотирни олиб ташлаш, натижа ортидан қувмаслик ва ҳар куни бир пиёла яшил чой ичишдир.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: