Энг машҳур ТикТокер Хаби Ламе ўзининг юзига бўлган ҳуқуқларни қарийб 1 миллиард долларга сотди. 

Энг машҳур ТикТокер Хаби Ламе ўзининг юзига бўлган ҳуқуқларни қарийб 1 миллиард долларга сотди. 

Tell News Magazine маълумотларига кўра, энг машҳур ТикТокер Хаби Ламе ўзининг юзига бўлган ҳуқуқларни қарийб 1 миллиард долларга сотди.

 

Блогер ўзининг шахсий брендини яъни юзини уч йилга Американинг Rich Sparcle Holdings компаниясига ижарага берди, энди у Ламенинг интеллектуал мулкидан, юзидан тижорат мақсадларида фойдаланиши мумкин бўлади. Ҳамкорлик шунингдек, блогернинг сунъий интеллект дублини яратишни ҳам ўз ичига олади.

 

Хаби Ламе – италиялик ТикТокер бўлиб, у турли хил ҳаёт хакерларига жимгина реаксия видеолари туфайли машҳурликка эришди. Ҳозирда унинг 160 миллиондан ортиқ обуначиси бор.

 

У ҳеч қандай иш қилмайди, реклама роликларида рол ўйнамайди, ҳеч қанақа ортиқча ҳаракат қилмайди. Ҳаммасини СИ бажаради ва у миллиард доллар пул топади.

 

 

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: