ИИВнинг икки собиқ ўринбосари нима сабабдан қамоққа олинганлиги маълум бўлди
ИИВнинг икки собиқ ўринбосари “ақлли светофорлар иши” доирасида қамоққа олинган.
Ўзбекистон ички ишлар вазирининг бир кунда лавозимидан озод этилган икки собиқ ўринбосари — Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов давлат мулкини йирик миқдорда талон-торож қилишда гумонланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Маълумотларга кўра, уларга нисбатан тергов ҳаракатлари “ақлли светофорлар” жиноят иши доирасида олиб борилмоқда. Ҳозирча расмий идоралар томонидан ушбу маълумотга изоҳ берилмаган.
