Ортинга тирик қайтмайсан, оиланг билан видолашиб чиқ!..
Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Иброҳим Азизий 26 январ куни X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида АҚШ ҳарбийларига мурожаат билан чиқди. Унинг айтишича, агар АҚШ Эронга қарши яна бир агрессияга қўл урса, минтақадаги америкалик аскарлар ўз оилалари билан олдиндан хайрлашиб улгурган бўлиши лозим.
«Умид қиламанки, агар АҚШ ўзининг <…> президентининг нотўғри ҳисоб-китобларига эргашиб хатога йўл қўйган бўлса, минтақадаги америкалик аскарлар аллақачон ўз оилалари билан хайрлашиб улгурган бўлади», — деб ёзган Азизий.
У, шунингдек, АҚШ томонидан бундай ҳаракатлар амалга оширилиши америкалик ҳарбий хизматчилар учун жуда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.
