Сурхондарёда Тожикистон фуқароси қарз учун гаров сифатида бериб юборилгани аниқланди (Тезкор тасвирлар)

Сурхондарёда Тожикистон фуқароси қарз учун гаров сифатида бериб юборилгани аниқланди (Тезкор тасвирлар)

Сурхондарёнинг Денов туманида Тожикистон фуқаросини тутқунликда сақлаган шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Денов шаҳрида яшовчи 1993 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи, 1993 йилда туғилган Тожикистон фуқаросини ноқонуний равишда ушлаб турган. У Душанбе шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган танишига 11 минг АҚШ доллари берган ва гаров сифатида унинг шеригини Деновда олиб қолган.
Пуллар ўз вақтида қайтарилмаганидан сўнг мазкур Тожикистон фуқаросини тутқунликда ушлаб, турли хил қийноқларга солиб, унга оғир даражада тан жароҳати етказган.

Зўравонга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
24 январь куни Сурхондарёда Telegramʼда “Алфа” номли гуруҳ очиб, ўзларини шу ном билан атаб келган шахслар қўлга олингани хабар қилинганди. Денов туманида яшовчи, спортнинг турли йўналишлари билан шуғулланиб келган, кўчада безорилик қилиб, ўзича муаммони ҳал қилувчи безорилардан ташкил топган олти нафар жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: