Зеленский: Украина ва Европа ҳимояси учун қўшма ҳаракатларимизни кучайтирмоқдамиз

Зеленский: Украина ва Европа ҳимояси учун қўшма ҳаракатларимизни кучайтирмоқдамиз

Украина президенти Владимир Зеленский Украина, демакки Европа хавфсизлигини таъминлаш учун ҳамкор давлатлар билан қўшма ҳаракатлар етарли даражада бўлишига интилаётганини билдирди.

Бу ҳақда у ОАВ вакиллари олдида Литва президенти Гитанас Науседа ва Польша президенти Карол Навроцкий иштирокидаги чиқишида айтди.

Зеленскийнинг таъкидлашича, 24 февралдан буён Польша Украинага мисли кўрилмаган даражада ёрдам кўрсатмоқда. Литва, барча Болтиқбўйи давлатлари, Шимолий Европа мамлакатлари ҳам Киевни қўллаб-қувватламоқда. Шунингдек, Германия, Франция, Буюк Британия, Марказий Европа давлатларининг аксарияти, Италия, Испания, Португалия, Румыния ва Молдова ҳам Украина томонида экани қайд этилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: