Эрон ҳукумати мамлакатдаги норозиликларни бостириш учун хорижий шиа жангариларидан фойдаланмоқда

Эрон ҳукумати мамлакатдаги норозиликларни бостириш учун хорижий шиа жангариларидан фойдаланмоқда

Farda радиоси: Эрон ҳукумати мамлакатдаги норозиликларни бостириш учун хорижий шиа жангариларидан фойдаланмоқда.

Маълумотларга кўра, Эрондаги норозиликларни бостиришда Афғонистондан “Фатимиун”, Покистондан “Зейнибиун” шиа гуруҳлари ва Ироқдаги қуролли гуруҳлар иштирок этмоқда.

Журналистларнинг билдиришича, ушбу гуруҳлар Эрон Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси томонидан бошқа мамлакатларга кириш, “Оятуллоҳ режими” манфаатларини илгари суриш учун тузилган бўлиб, Теҳрон томонидан доимий тарзда қўллаб-қувватланади.

Farda радиосининг Ироқдаги манбаси Эронга “Катаиб Ҳизбуллоҳ”, “Ан-Нужаба”, “Катаиб Саййид аш-Шуҳада” ва бошқа гуруҳлар аъзолари ҳам келаётганини маълум қилди. Бу маълумотни Ироқ бош вазирининг собиқ ўринбосари матбуот котиби Антифад Кунбар ҳам тасдиқлаган.

«Гувоҳлар зиёрат баҳонасида бир гуруҳ ёшларнинг Эрон ҳудудига ўтиши билан боғлиқ бир неча ҳолатлар ҳақида хабар беришди. Улар одатдагидан фарқли ўлароқ, сайёҳлик компанияларининг логотиплари бўлмаган автобусларда келишган. Йўловчилар ёшлардан иборат бўлиб уларга ота-оналари ҳамроҳ бўлишмаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу автобусларнинг Эронга кириши бир нечта ўтиш жойларида, жумладан, Шолмча ва Зурбатияда қайд этилган», — деган Антифад Кунбар.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: