Фавқулодда вазиятларга пора билан ишга кирган одам, халққа фавқулотда вазиятда ёрам беришга ишонасизми?

Фавқулодда вазиятларга пора билан ишга кирган одам, халққа фавқулотда вазиятда ёрам беришга ишонасизми?

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида пора эвазига фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими қўлга олинди.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг ишончига кирган. У мансабдор танишлари орқали унинг қариндошини мазкур соҳага ишга жойлаб қўйиш эвазига 1800 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида инспектор сўралган пул маблағини тумандаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: