Маҳаллий саноат маҳсулотлари рекламаси давлат томонидан молиялаштирилади
2026 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий саноат корхоналари ўз маҳсулотларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш учун сарфлаган реклама харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.
Рекламалар телевизион ва радиоканаллар, газета ва журналлар, онлайн нашрлар, ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама воситалари, шунингдек хорижий интернет платформаларида жойлаштирилиши мумкин.
Мазкур харажатлар Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади. Қарорнинг тўлиқ тафсилотлари билан lex.uz портали орқали танишиш мумкин.
