Россияда ишлайдиган мигрантлар учун нохуш хабар

Россияда ишлайдиган мигрантлар учун нохуш хабар

Россияда меҳнат мигрантларининг мамлакатга келганидан кейин биринчи йил давомида иш жойини ўзгартириш ҳуқуқини чеклаш режалаштирилмоқда.

Янги қонун лойиҳасига мувофиқ, мигрант бир иш берувчи қўли остида камида 12 ой ишлаш мажбуриятини юклайдиган «мажбурий давр» жорий этилади. Агар меҳнат шароитлари қониқарли бўлмаса ёки яхшироқ иш жойи топилса ҳам, ходим ёки мавжуд ҳолатга тоқат қилишга, ёки ўз ҳуқуқий мақомини хавф остига қўйишга мажбур бўлади.

Белгиланган муддатдан олдин иш жойини тарк этишга фақат фавқулодда ҳолатларда, масалан, корхона тугатилган тақдирда, рухсат этилади. Бошқа иш берувчига қайта расмийлаштириш учун атиги 30 кун муҳлат берилади; ушбу муддат ичида расмийлаштириш амалга оширилмаса, меҳнат патенти автоматик равишда бекор қилинади. Амалда, бу ташаббус меҳнат миграциясини муайян бизнес субъектига қатъий боғлаб қўйилган тизимга айлантиради. Давлат компанияларга барқарор ишчи кучи кафолатлайди, бироқ мигрант ходимлар учун бу меҳнат мобиллигининг йўқолиши ва бутун бир йил давомида биринчи иш берувчига тўлиқ қарамликни англатади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: