Тошкентнинг табиий вентиляциясини яхшилаш учун айрим бинолар қавати камайтирилади
Президент фармони лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳрида шамол йўналишлари ва табиий вентиляция коридорлари аниқланади. Шу асосда айрим биноларнинг қаватлари пасайтирилиб, очиқ майдонлар ташкил этилади.
Urban digital twins орқали шамол тўхтаб қоладиган ҳудудлар, шамол тезлиги ва йўналишига таъсир этувчи омиллар ўрганилади. Мақсад — шаҳарда шамол тезлигини 25% га ошириш, ҳаво ифлосланиши ва PM2,5 тўпланадиган кунлар сонини камайтириш.
Шунингдек, ёз фаслида кўчаларда ҳаво ҳароратини 0,5–1,5°С га тушириш кўзда тутилган. Жамоатчилик учун онлайн шамол харитаси ишга туширилиб, натижалар асосида шаҳар бош режасига ўзгартиришлар киритилади.
