Клопп Мадрид клубини бошқарадиган бўлса, «Реал» юлдузини сотади

Клопп Мадрид клубини бошқарадиган бўлса, «Реал» юлдузини сотади

«Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп ёзда «Реал»га устозлик қилиши мумкин.

Topskills Sport UK хабарига кўра, агар германиялик мутахассис «қаймоқранглилар»нинг янги бош мураббийига айланса, унинг дастлабки қарорларидан бири ярим ҳимоячи Жуд Беллингемни сотиш бўлади. Сабаби Клопп инглизни етарлича профессионал футболчи деб ҳисобламайди.

Жуд Беллингем 2023 йилнинг ёзида «Боруссия» Дортмунддан 127 миллион евро эвазига «Реал»га ўтганди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум «қаймоқранглилар» сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: