Наманганда аянчли автоҳалокат. 3 киши қурбон бўлди

Наманганда аянчли автоҳалокат. 3 киши қурбон бўлди

Cobalt машинаси ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган ва қарама-қарши йўналишда келаётган Isuzu билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида 2 киши воқеа жойида, 1 киши шифохонада вафот этгани, 5-6 киши турли даражада тан жароҳат олгани айтилмоқда.

Наманганда инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.  Маълум бўлишича, ЙТҲ 25 январ куни соат 6:30 ларда Чуст туманининг Дамобод маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 1999 йилда туғилган А.Ю. Cobalt машинасини катта тезликда бошқариб кетаётиб, рулда ухлаб қолган. Оқибатда машина йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган, 1961 йилда туғилган ҳайдовчи И.Э. бошқарувидаги Isuzu автобуси билан тўқнашган.

ЙТҲда Cobalt ҳайдовчиси ва унда йўловчи сифатида кетаётган 20 ёшли Х.С. воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этгани айтилмоқда.

Шунингдек, автобусда бўлган йўловчилардан 5-6 киши турли даражада тан жароҳати олишган. Автобус ҳайдовчиси Дамобод маҳалласида яшовчи фуқароларни Чуст тумани Қодиробод маҳалласи ҳудудида жойлашган темирни қайта ишлаш цехига олиб кетаётган бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: