Сизнинг тирик қолишингиздан кўра, вафотингиз биз учун фойдали!..
12 йил комада ётган йигит ўзига келиши билан, хотинини жавобини берди…
Бир йигит автоҳалокат сабаб 12 йил комада ётади. Бир кун ўзига келади ва ўша куниёқ аёлини жавобини беради.
Йигитнинг ота-онаси нима бўлаётганини тушунмайди ва йигитни дорилар таъсирида деб ўйлашади. Лекин йигит фикрини ўзгартирмайди. Охири отани жаҳли чиқиб: “Ўғлим, шу аёлинг сени 12 йил қаради. Агар шу вақт оралиғида ташлаб кетганда, сен қилган ишни тушунса бўлар эди. Лекин ўзингга келишинг билан жавобини берганинг нимаси?”
Шунда йигит отасига қараб шундай деган экан:
— Мен комада ётган пайтимда ҳамма нарсани эшитиб ётардим.
Ҳатто аёлим устимга келиб:
– “Қанийди тезроқ ўлиб кета қолганингизда. Қийналиб кетдим-ку ахир. На қолишимни, на кетишимни билмайман. Сизнинг тирик қолишингиздан кўра, вафотингиз биз учун фойдали бўлади. Сиздан қолган мулк эвазига мен ҳам, болаларингиз ҳам кўчада қолмаган бўлардик”,-дерди.
— Ота, шу йиллар давомида фақат ўлишни истадим. Лекин онамнинг бир гапи мени яшашга ундади:
“Ўғлим, сен туришга мажбурсан. Сенинг вафотинг — менинг ва отангни вафоти бўлади. Илтимос, ҳаётга қайт. Мени ва отангни тириклайин ўлдириб кетма, жон болам тур…”
— Ҳа, ота, мен ҳаётга қайтдим. Энди у аёл билан ортиқ қола олмайман. Лекин унинг орзуларини ҳам шундай қолдирмайман. Илтимос, ҳисобимдаги пулларнинг ярмини аёлимга ўтказиб беринг. У менга эмас, айнан шу пулларга хақли!!!
