Зеленский Путин билан икки асосий масала бўйича учрашувга тайёр
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига президент Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан тинчлик музокаралари доирасида шахсий учрашувга тайёр эканини маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳозиргача келишилмаган икки энг сезгир масала — ҳудудлар ва Запорожье АЭС тақдири қолмоқда. Ана шу масалаларни ҳал этиш учун Зеленский Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишга тайёр.
Сибига шунингдек, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан алоҳида учрашув ўтказиш зарур деб ҳисобламаслигини таъкидлади. Унга кўра, музокаралар аллақачон шаклланган делегациялар доирасида олиб борилмоқда.
Вазирнинг қўшимча қилишича, томонлар ўт очишни тўхтатиш, назорат ва текширув механизмлари бўйича мазмунли музокаралар ўтказган.
