Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига муҳим хабар! Ўзбекистонда энди университетга киришда В1 даражали сертификат ҳам имтиёз беради. Бу қандай имтиёз?
Эндиликда чет тили 1-фан бўлган йўналишларга B1 даража ҳам имтиёз беради. Ҳукумат қарори (32-сон, 28.01.2026 й.) билан “Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”низом тасдиқланди.
Унга кўра, фанлар мажмуасида чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади.
Фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда:
- B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади;
- B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.
Илгари мазкур йўналишларга қабул камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилган.
Инглиз тили бўйича IELTS ва CEFR B1 даражаси 4.0 дан 5.0 баллгача бўлган оралиққа тўғри келади.
