Битта ғамни кўтаринг халос!

Битта ғамни кўтаринг халос!

Дунёнинг ғамини кўтариб олманг, чунки у Аллоҳникидир..
Ризқ ғамини кўтариб олманг, чунки, у ҳам Аллоҳнинг измидадир.
Келажак ғамини кўтариб олманг, у ҳам Аллоҳнинг буйруғи остидадир.
Фақат Аллоҳни қандай рози қиламан, деган битта ғамни кўтаринг холос!
                     ***
Ҳаёт сурат чизадиган тахтага ўхшайди. Ундаги ранглар сўзлар, шакллар эса амаллардир. Четидаги айланма чизиғи умрдир. Биз эса унинг рассомимиз. Ҳаётинг тамом бўлганда расм ҳам тугаб битади. Қиёмат қойим бўлганда ҳар бир инсон ўз расм тахтасини намойиш қилади. Мўйқалам қўлингда экан, расм тахтангга гўзал суратлар чизиб ол.
Дўстларингизга ҳам юборинг: