Футбол. Европа чемпионлар лигаси: “Реал”дан сенсацион мағлубият, “Барса”дан ишончли ғалаба, қозоқ клуби “Арсенал”дарвозасига 2та гол киритди, Ҳусанов паст бал олди (Кечаги ўйинлар шарҳи)

Футбол. Европа чемпионлар лигаси: “Реал”дан сенсацион мағлубият, “Барса”дан ишончли ғалаба, қозоқ клуби “Арсенал”дарвозасига 2та гол киритди, Ҳусанов паст бал олди (Кечаги ўйинлар шарҳи)

Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 8-туридан ўрин олган барча учрашувлар якунига етди. Қуйида ушбу баҳсларда қайд этилган натижалар билан танишинг.

Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз майдонида “Қайрат”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ҳисоб 3-дақиқада “тўпчилар” ҳужумчиси Виктор Гёкереш томонидан очилган бўлса, 7-дақиқада олмаоталиклар пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 16-дақиқага келиб, “Арсенал” яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бен Уайтнинг узатмасидан кейин Кай Ҳаверц “Қайрат” дарвозасига жамоасининг иккинчи голини киритди.

38-дақиқада орадаги фарқ йириклашди. Габриел Мартинелли томонидан киритилган гол эвазига “Арсенал” 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Ўйин якунига яқин “Қайрат” ҳисобни қисқартирди. Аммо Рикардинё томонидан киритилган гол олмаоталикларга очко тақдим этмади.  Натижада Микель Артета бошчилигидаги “Арсенал” 8-турда навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Европа Чемпионлар Лигаси
8-тур

“Арсенал” — Қайрат” 3:2
Голлар: 1:0 — Гёкереш (3), 1:1 — Жоржиньо (7, пенальти), 2:1 — Ҳаверц (16), 3:1 — Мартинелли (38), 3:2 — Рикардинё (90+3)

Куннинг навбатдаги марказий учрашуви Португалияда бўлиб ўтди. Унда маҳаллий “Бенфика” клуби “Реал Мадрид”ни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйиндаги ҳисоб 30-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан очилди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, таблодаги натижа тенглашди. Норвегиялик ҳужумчи Андреас “қироллик клуби” дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади. Тайм якунига яқин лиссабонликлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи — Вангелис Павлидис.

Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида “Бенфика” “Реал” дарвозасини учинчи марта ишғол қилди. Андреас ўзининг дубльини расмийлаштириб, таблидаги натижани 3:1 кўринишига келтирди. Бироқ орадан 4 дақиқа ўтиб, Килиан Мбаппе ҳисобни биттага қисқартирди. Аммо 90+8-дақиқада Анатоли Трубин “Бенфика”нинг 4-голини киритиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва Жозе Моуриньо жамоаси 8-турда ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.

“Бенфика” — “Реал Мадрид” 4:2Голлар: 0:1 — Мбаппе (30), 1:1 — Андреас (38), 2:1 — Павлидис (45+5), 3:1 — Андреас (54), 3:2 — Мбаппе (58), 4:2 — Трубин (90+8)
Каталониянинг “Барселона” клуби ўз майдонида Даниянинг “Копенгаген” клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда тезкор гол киритилди. 4-дақиқада Виктор Дадасон гол уриб, данияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида Ҳанси Флик бошчилигидаги жамоа ҳисобни тенглаштирди. Роберт Левандовски Ламин Ямалнинг узатмасидан кейин гол уриб, орадаги мувозанатни тиклади. 60-дақиқа Ламин Ямал “Барселона”нинг ўйиндаги иккинчи голини киритди. 69-дақиқага келиб, Рафинья 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 85-дақиқада захирадан майдонга тушган Маркус Рэшфорд ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Мазкур ҳисоб ўйин якунга қадар ўзгармади ва “Барселона” охирги турда муҳим ғалабани қўлга киритди.

“Барселона” — “Копенгаген” 4:1Голлар: 0:1 — Дадасон (4), 1:1 — Левандовски (48), 2:1 — Ямал (60), 3:1 — Рафинья(69, пенальти), 4:1 — Рэшфорд (85)
Шунингдек, 8-тур доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида Туркиянинг “Галатасарой” клубига қарши баҳс олиб борди. “Etihad” стадионида ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ҳисоб 11-дақиқада Эрлинг Ҳоланд томонидан очилд. 29-дақиқада Райан Шерки “шаҳарликлар” устунлигини мустаҳкамлади. Мазкур натижа учрашув якунига қадар ўзгармади ва Пеп Гвардиола жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди.

Натижада “Манчестер Сити” 16 очко билан 8-поғонани эгаллаб, 1/8 финал босқичига йўл олди. “Галатасарой” эса 10 очко билан 20-ўринни эгаллади.

“Манчестер Сити” — “Галатасарой” 2:0
Голлар: 1:0 — Ҳоланд (11), 2:0 — Шерки (29)

“Ливерпуль” ўз майдонида Озарбайжоннинг “Қорабоғ” клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ҳисоб 15-дақиқада Алексис Макаллистер томонидан очилди. 21-дақиқада эса мерсисайдликлар ўзининг иккинчи голини киритди. Иккинчи бўлимнинг бошида “Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳнинг голи эвазига ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 57-дақиқада эса Уго Экитике инглизларнинг ўйиндаги тўртинчи голини киритди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, мерсисайдликлар бешинчи марта “Қорабоғ” дарвозасига йўл топди. Ўйин якунига яқин Федирико Кьеза “Ливерпуль”нинг 6-голини киритиб, учрашувга якуний нуқтани қўйди.

Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва “Ливерпуль” Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг охирги турида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

“Ливерпуль” — “Қорабоғ” 6:0Голлар: 1:0 — Макаллистер (15), 2:0 — Вирц (21), 3:0 — Салоҳ (50), 4:0 — Экитике (57), 5:0 — Макаллистер (61), 6:0 — Кьеза (90)

Чемпионлар Лигаси 8-турининг энг марказий ўйинларидан бири Парижда бўлиб ўтди. Унда “ПСЖ” “Ньюкасл”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиндаги ҳисоб 8-дақиқада Витиня томонидан очилди. Биринчи бўлим якуни арафасида эса Жо Уиллок таблодаги натижани 1:1 кўринишига келтириб қўйди. Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам кескин курашлар остида ўтди. Аммо таблодаги натижа бошқа ўзгармади.
“ПСЖ” — “Ньюкасл” 1:1
Голлар: 1:0 — Витиня (8), 1:1 — Уиллок (45+2)

Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 8-туридан ўрин олган “Наполи” ва “Челси” ўртасидаги баҳс ҳам якунига етди. Учрашув Неаполдаги “Диэго Армандо Марадона” стадионида бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисоб 19-дақиқада “Челси” ярим ҳимоячиси Энсо Фернандес томонидан очилди. 33-дақиқада “Наполи” футболчиси Антонио Вергара мувозанатни тиклади. 43-дақиқада Расмус Ҳойлунд мезбонларни олдинга олиб чиқди. Жоао Педро 61-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 82-дақиқада эса дубль қайд этиб, лондонликларга ғалаба келтирди. 8 тур якунига кўра, “Наполи” 8 очко билан 30-ўринда жой олди. “Челси” эса 16 очко жамғариб, 6-поғонани эгаллади.
“Наполи” — “Челси” 2:3

Голлар: 0:1 — Энсо Фернандес (19, пен.), 1:1 — Вергара (33), 2:1 — Ҳойлунд (43), 2:2 — Жоао Педро (61), 2:3 — Жоао Педро (82)

Шунингдек, куннинг навбатдаги учрашувида Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида Италиянинг “Интер” жамоасини қабул қилди. “Сигнал Идуна Парк” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисоб 81-дақиқада Федерико Димарко томонидан очилди. 90+4-дақиқада эса Анди Диуф “Интер”нинг устунлигини мустаҳкамлади.

Мазкур натижадан сўнг “Интер” 15 очко жамғарган бўлса, “Боруссия” ҳисобида эса 11 очко мавжуд. Гуруҳ босқичи якунларига кўра, ҳар икки жамоа ҳам плей-офф босқичига йўлланма олди.

“Боруссия” Дортмунд — “Интер” 0:2
Голлар: 0:1 — Димарко (81), 0:2 — Диуф (90+4)

Европа Чемпионлар Лигаси 8-туридан ўрин олган баҳсда Нидерландиянинг “ПСВ” клуби ўз майдонида Мюнхеннинг “Бавария” жамоасини қабул қилди. Эйндховендаги “Филипс” стадионида бўлиб ўтган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Бавария” футболчиси Жамал Мусиала 58-дақиқада ҳисобни очди. 78-дақиқада Исмоил Сайбари мувозанатни тиклади. 84-дақиқада эса Ҳарри Кейн ғалаба голини киритиб, “Бавария”га муҳим уч очкони тадқим этди.

Мазкур натижадан сўнг “ПСВ” 8 очко билан 28-ўринни эгаллаб, мусобақани тарк этди. “Бавария” эса 21 очко жамғариб, иккинчи ўринни банд этди ва 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

“ПСВ” — “Бавария” 1:2
Голлар: 0:1 — Мусиала (58), 1:1 — Сайбари (78), 1:2 — Кейн (84)

Чемпионлар лигаси 8-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувда Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ўз майдонида Лондоннинг “Тоттенҳэм” жамоасини қабул қилди. “Франкфурт Арена” стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ҳисоб 47-дақиқада Рандал Коло Муани томонидан очилди. 77-дақиқада Доминик Соланке лондонликлар устунлигини икки баробарга оширди.

Мазкур баҳсдан сўнг “Айнтрахт” 4 очко билан 33-ўринни эгаллаб, мусобақани тарк этди. “Тоттенҳэм” эса 17 очко жамғариб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Айнтрахт” — “Тоттенҳэм” 0:2
Голлар: 0:1 — Коло Муани (47), 0:2 — Соланке (77)

“Брюгге” — “Марсель” 3:0
Голлар: 1:0 — Диаҳон (4), 2:0 — Верманн (12), 3:0 — Станкович (79)

“Байер” — “Вильярреал” 3:0
Голлар: 1:0 — Тиллман (12), 2:0 — Тиллман (35), 3:0 — Грималдо (57)

“Унион” — “Аталанта” 1:0
Гол: 1:0 — Ҳалаили (70)

“Атлетик” Бильбао — “Спортинг” 2:3
Голлар: 1:0 — Сансет (3), 1:1 — Диоманде (12), 2:1 — Гурусета (29), 2:2 — Тринкан (62), 2:3 — Алиссон Сантос (90+5)

“Монако” — “Ювентус” 0:0

“Атлетико” — “Будё Глимт” 1:2
Голлар: 1:0 — Сорлот (15), 1:1 — Фредрик (35), 1:2 — Каспер (59)

“Аякс” — “Олимпиакос” 1:2
Голлар: 0:1 — Мартинес (52), 1:1 — Долберг (69), 1:2 — Сантиаго (79)

“Пафос” — “Славия” 4:1
Голлар: Драгомир 917), 1:1 — Стефан (44), 2:1 — Бруно (53), 3:1 — Андерсон (84), 4:1 — Андерсон (87)

Дўстларингизга ҳам юборинг: