Диққат! «Навостройка» уй олмоқчи бўлганлар учун хушхабар!

Диққат! «Навостройка» уй олмоқчи бўлганлар учун хушхабар!

Аввалроқ Адлия вазирлиги томонидан 2026-йилда устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Жорий йил учун бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини қабул қилиш режалаштирилмоқда.

380 млн сўмдан 480 млнгача: 2026-йил ипотека кредитлари лимити оширилиши мумкин. Жорий йилда жами 23 трлн сўм ипотека кредитлари, 2,7 трлн сўм субсидиялар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ушбу дастур доирасида жами 23 трлн сўм ипотека кредитлари ажратилади. Шундан давлат буджетидан 12,2 трлн сўм, банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 7,8 трлн сўм ва Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ҳисобидан 3 трлн сўм йўналтирилади. Битта квартира учун ажратиладиган ипотека кредитларининг миқдори Тошкент шаҳрида 480 млн сўм, ҳудудларда эса 380 млн сўмга етказилади.

Яна 2,7 трлн сўм ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратилади.

Мазкур ишларнинг бир қисми 1-мартдан бошланса, бошқалари йил давомида амалга оширилади.

Ўзгаришлар натижасида ажратиладиган ипотека кредити маблағлари ҳисобига 73 мингдан ортиқ оила уй-жой билан таъминланиши кутилмоқда. 30 минг нафар фуқарога ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатлари учун субсидиялар ажратилади.

Президентнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида 2026-йилда Ўзбекистонда имтиёзли ипотека кредити 15% га оширилиши айтилганди.

Аввалроқ 2025-йилда Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой нархи ўртача 8% га ўсгани ҳақида хабар берилганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: