Экология ходими ва ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди (Видеофакт)
🔹 Тошкент вилоятида “Ягона буюртмачи хизмати” раҳбар ўринбосари 7 минг доллар пора олган пайтида ушланди. Унга нисбатан қамоқ чораси қўлланилди;
🔹 Экология бошқармаси туман бўлими бошлиғи дарахт кесишга рухсат учун 3 минг доллар олган ҳолда қўлга олинди;
🔹 Наманганда маҳалла ҳоким ёрдамчиси 4 500 доллар эвазига ер олиб беришни ваъда қилиб ушланди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
