Нима бало, нон ўрнигаям дори еяпмизми?!

Нима бало, нон ўрнигаям дори еяпмизми?!

Ўзбекистонликлар 2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар учун 19 трлн сўмдан зиёд маблағ сарфлаган. Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 19,9 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 14,2 % га ошган.

Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажмида Тошкент шаҳри 9,1 трлн сўм етакчилик қилиб турибди.

Рўйхат:

Тошкент шаҳри – 9,1 трлн сўм

Тошкент вилояти – 2 трлн сўм

Самарқанд вилояти – 1,5 трлн сўм

Фарғона вилояти – 1,3 трлн сўм

Наманган вилояти – 900,9 млрд сўм

Андижон вилояти – 884,8 млрд сўм

Бухоро вилояти – 784,6 млрд сўм

Қашқадарё вилояти – 745,3 млрд сўм

Хоразм вилояти – 678,7 млрд сўм

Сурхондарё вилояти – 511,8 млрд сўм

Жиззах вилояти – 481,7 млрд сўм

Сирдарё вилояти – 359,9 млрд сўм

Қорақалпоғистон Респ. – 351,3 млрд сўм

Навоий вилояти – 327,6 млрд сўм

Дўстларингизга ҳам юборинг: