Шармандаликдан бошқа нарса эмас!..

Шармандаликдан бошқа нарса эмас!..

Чимилдиқ куни янгаларни ётоқхонага кириши, қўпол қилиб айтганда уларга дока бериш ва шунга ўхшаган ишлар хақида нима дея оласиз?
ЖАВОБ:
Бу иш мутлақо нотўғри ва шармандаликдан бошқа нарса эмас. Динимизда эр-хотин ўртасида тўшакда бўладиган махфий ишларни бошқаларга айтишдан қайтарилади.
Абу Саъид разияллоху анхудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Қиёмат куни Аллохнинг наздида мартабаси энг ёмон одам аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир», дедилар…
(Имом Муслим ва Имом Ахмад ривоят қилганлар). Валлоху аълам…
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Дўстларингизга ҳам юборинг: