Бир йигит ўқишга кириш учун атайлаб оёғини кесиб ташлади
Ҳиндистоннинг Жаунпур шаҳрида 24 ёшли Сураж Бхаскар ногиронлар учун бериладиган имтиёз орқали тиббиёт факултетига кириш мақсадида чап оёғининг бир қисмини атайлаб кесиб ташлади. У аввал политсияга мурожаат қилиб, гўёки номаълум шахслар ҳужум қилганини билдирган. Бироқ тергов давомида воқеа жойидан шпритслар, ҳушсизлантирувчи дори ва кесиш асбоблари топилиб, бу ишни ўзи атайлаб қилгани фош бўлган.
Маълум бўлишича, Сураж Бхаскар фарматсевтика йўналишида таҳсил олган ва тиббиётда ўқишни давом эттиришни истаган. Унинг кундалигида: “2026-йилда Тиббиёт ва жарроҳлик бакалаврига ҳар қандай йўл билан кираман” деган ёзув ҳам аниқланган.
Ҳозирда у шифохонада даволанмоқда. Политсия сохта баёнот бериш, терговни адаштириш ва квота тизимини суиистеъмол қилиш бўйича қонуний чораларни кўришни кўриб чиқмоқда.
