Бухородаги уйда портлаш содир бўлди
Бугун, 31 январь куни соат 08:23 да Бухоро вилояти Қоракўл тумани «Тинчлик» МФЙ, «Шўробод» кўчасида жойлашган икки қаватли уй хоналаридан бирида газ-ҳаво аралашмаси портлаши рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, газ плитасидан фойдаланиш вақтида сизиб чиққан газ сабаб портлаш содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро жароҳат олган, шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.
