Эстония Украинага қарийб 400 минг евро гуманитар ёрдам ажратади

Эстония Украинага қарийб 400 минг евро гуманитар ёрдам ажратади

Эстония Украинага Россия зарбалари натижасида энергетика инфратузилмасига етказилган зарар оқибатларини бартараф этиш учун қарийб 400 минг евро миқдорида қўшимча гуманитар ёрдам ажратишини маълум қилди.

Бу ҳақда Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна X ижтимоий тармоғида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ёрдам эстон жамоат ташкилотлари орқали йўналтирилиб, инқирозларга жавоб бериш бўйича мобиль марказлар, эвакуация ва транзит пунктларини молиялаштиришга сарфланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: