Филиппинда паром ҳалокати: қурбонлар сони 30 нафардан ошди

Филиппинда паром ҳалокати: қурбонлар сони 30 нафардан ошди

Филиппинда «Trisha Kerstin 3» номли Ro-Ro туридаги паром ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди. Қўшимча икки жасад топилгани маълум қилинди.

Филиппин Қирғоқ қўриқлаш хизматига кўра, камида 316 нафар йўловчи қутқариб қолинган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, бедарак йўқолганлар сони аниқланмоқда.

Маълумотларга кўра, паром Замбоанга шаҳридан Холо оролига йўл олган ва Балук ороли яқинида ҳалокатга учраган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: