Роналду бўлиш осонми?
Роналдудек бўлиш учун Роналдудек меҳнат қилиш ҳам керак.
Адебайор шундай дейди:
– Реалга келганимда, машғулотлар 10.30 дан бошланишини айтишди.
Мен «яхши, унақада 8.30 да келаман ва биринчи бўламан» деб ўйладим.
Эртаси куни 8.30 да келдим ва ҳудудда ҳеч кимни кўрмадим.
Шунда физиотерапевтдан сўрадим:
– Мен биринчи келдимми?
– Йўқ, Роналду шуғулланаяпти – деди.
«Инсонга қобилиятнинг ўзи камлик қилади. Астойдил меҳнат қилиш керак» – дейди Рональдунинг ўзи.
«Меҳнат инсонни улуғлайди» дейишади.
Ҳамюртимиз Абдуқодирни яқиндан билган хорижлик мутахассислар ҳам унинг юқори жисмоний кўрсатгичлари билан бир қаторда меҳнатсеварлик хислати мавжудлигини такрор ва такрор таъкидлашмоқда.
Барибир ўзбеклигимизга борамиз. Шоҳсупадаги инсонни кўрсак, дарров ўз фарзандимизга ҳам шундай омадли кунларни ният қиламиз.
Абдуқодир(лар)дан, Аббосбек(лар)дан ҳам умидимиз катта!
