Эрон Қизил ярим ой жамияти ҳужум оқибатидаги талафотлар ҳақида маълумот берди
АҚШ ва Исроилнинг Эронга йўллаган зарбалари натижасида 201 киши ҳалок бўлди, яна 747 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамиятига таяниб Mehr агентлиги хабар бермоқда.
«747 киши тан жароҳати олди, 201 киши ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.
Эроннинг 24 та провинцияси ҳужумларга дуч келган.
Ҳозирда зарба берилган жойларда Қизил ярим ой жамияти ходимлари иш олиб бормоқдалар.
