Исроил Теҳронга ракета ҳужамларининг янги тўлқини бошланганини маълум қилди
Сўнгги сутка давомида Теҳронга уюштирилган ҳужумлар оқибатида 57 киши ҳалок бўлди.
Ирна агентлиги хабар беришича, 24 соат ичида шаҳар 60 марта ҳужумга учраган. Шу билан бирга, Эронда ваҳимага йўл қўймасликка ҳаракат қилинмоқда. Хусусан, Ислом Республикасининг ҳукуматга қарашли тармоқ дўконлари ассоциацияси мамлакатдаги барча дўконлар ўз фаолиятини давом эттираётганини маълум қилди.
