Ўзбекистонлик таниқли ҳакам ҳавфли зонада!.. У ҳам ортга қайтолмаяпти
Ўзбекистонлик таниқли ҳакам Илгиз Танташев Қатарни тарк эта олмаяпти.
Ўтган ҳафтада Доҳада ЖЧ–2026 учун номзод ҳакамлар иштирокида семинар бўлиб ўтган. Машғулотлар 27 февраль, жума куни якунланиб, иштирокчилар шанба куни учиб кетиши керак эди. Бироқ минтақада бошланган ҳарбий ҳаракатлар (АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми) сабабли Танташев Тошкентга қайта олмаяпти. Сабаби Доҳа халқаро аэропорти ҳозирча ёпиқ, барча рейслар бекор қилинган.
