Қонли тўқнашувлар кимлар учундир фожиа бўлса, кимлар учундир — ҳақиқий соққа қилиш манбаи!
Бир букмекерлик платформасида Эронга ҳужум уюштирилишига пул тикканлар бир кечада миллионер бўлиб уйғонишди.
Ҳайратланарли факт: бир фойдаланувчи ҳужум бошланишидан атиги 71 дақиқа аввал катта пул тиккан ва бир зумда 500 минг доллардан зиёд соф фойда кўрган! Яна камида беш нафар «башоратчи» жами 1,2 миллион долларни чўнтакка урди. Бу шунчаки тасодифми ёки улар ҳужум соатини олдиндан билишганми?
Бу ерда вазият янада қизиқ: платформанинг маслаҳат кенгашида Дональд Трамп-кичик ўтирибди! Унинг компанияси аввалроқ ушбу сервисга ўн миллионлаб доллар инвестиция киритган эди. Энг қизиғи, АҚШ Адлия вазирлиги томонидан ўша букмекрлик компаниясига нисбатан бошланган тергов ишлари Трамп президентликка келиши билан сирли равишда ёпиб юборилган.
