Саудия Арабистони шаҳзодаси Трампни Эронни бомбардимон қилишга гиж-гижлаган!
“Қора шаҳзода” Трампнинг Эронга ҳужум қилишига асосий ундовчилардан бўлгани очиқланди.
Мазкур масаладан хабардор бўлган расмийларга кўра, Исроил ва Саудия Арабистонининг бир неча ҳафталик лобби ҳаракатларидан сўнг, Трамп Эронга қарши йирик ҳаво кампаниясини бошлаган. Нетаняху очиқчасига зарбалар беришга чақирган бўлса, Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, гарчи омма олдида дипломатияни қўллаб-қувватлаётган бўлса-да, шахсий қўнғироқларда ҳаракат қилишга ундаган.
