Тезкор! Эрон олий раҳбари Али Хоминаий ўлдирилди

Тезкор! Эрон олий раҳбари Али Хоминаий ўлдирилди

Исроил Хоминаий ўлдирилганини айтмоқда. Эрон ОАВ у “урушни бошқараётгани”ни маълум қилди

Эрон олий раҳбари Али Хоминаий Исроил ва АҚШнинг биргаликдаги ҳужумлари натижасида ўлдирилганини кўрсатувчи “кўплаб белгилар бор”, деди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу. Reuters манбаси унинг жасади топилганини иддао қилди.

Хоминаийнинг офиси эса “душманнинг руҳий босимидан огоҳ бўлиш”га чақирмоқда. Эрон ОАВга кўра, олий раҳнамо ҳарбий ҳаракатларни “қатъият ва собитлик билан бошқариб турибди”.

Доналд Трамп Эрон олий раҳбари Али Хоманеийнинг ҳалок бўлганини маълум қилди.

«Бу Эрон халқи учун ўз мамлакатини қайтариб олишга берилган энг катта имкониятдир”, — деб ёзди Трамп. Эрон томони ушбу хабарни рад этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: