АҚШнинг юқори мартабали расмийларида Эроннинг тинимисиз зарбаларидан қўрқмоқда…

АҚШнинг юқори мартабали расмийларида Эроннинг тинимисиз зарбаларидан қўрқмоқда…

The Washington Post (WP) нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Пентагон Исроил томонидан АҚШ кўмагида бошланган Яқин Шарқдаги зиддият назоратдан чиқиб кетишидан жиддий хавотир билдирмоқда. Хусусан, ўтган тун давомида АҚШ тезкор марказлари Эрон томонидан учирилган ўнлаб ракета ҳамда зарбдор дронлар ҳаракатини қайд этган.

Вазиятнинг хавотирли жиҳати шундаки, Эрон олий раҳбариятининг салмоқли қисми ҳалок бўлганига қарамай, Теҳрон кенг кўламли зарбалар билан жавоб қайтармоқда ва ўз нишонларини нафақат Исроил, балки бутун минтақа бўйлаб кенгайтирмоқда. Бундай шиддатли ҳарбий ҳаракатларнинг бир неча ҳафтага чўзилиб кетиши эса АҚШнинг юқори мартабали расмийларида алоҳида хавф уйғотмоқда. Бу ҳолат ракетага қарши мудофаа (РҚМ) тизими учун мўлжалланган тутувчи-ракеталарнинг танқислигига олиб келиши ва минтақадаги умумий хавфсизлик вазиятини янада мураккаблаштириши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: